Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Эфес шаҳри 2500 йилдан кейин яна денгиз билан боғланади
Туркиянинг Измир вилоятидаги қадимий шаҳар Эфес 2022 йил охиригача ишга тушириладиган янги канал эвазига яна денгиз билан боғланади. Бу ҳақда Sabah нашри хабар берди.
Эфеснинг қадимий каналини яратиш лойиҳаси шаҳарга денгизга чиқиш йўлини яна қайтариш мақсадида бошланган. Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бакир Покдемирлининг айтишича, 2022 йил охиригача Эфес янги канал ёрдамида 2500 йилдан кейин яна Эгей денгизи билан боғланади. Вазир шаҳар қадимда порт шаҳри бўлгани, бироқ ҳозирги кунда уни денгиздан 9-10 км масофа ажратиб туришини айтган.
“Биз Эфесга тарихий қиёфасини қайтариш, уни яна диққат марказига айлантириш ва ҳудуднинг туристик салоҳиятини ошириш учун канал лойиҳасини бошладик. Вилоятда насронийлар учун жуда муҳим жойлар мавжуд. Бошқача айтганда, мусулмонлар зиёратларни амалга оширгандек, насронийлар ҳам бу ерга келиб, Биби Марям черкови ва бошқа қадимий объектларга ташриф буюришади”, деб айтган вазир.
Лойиҳа бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда каналга кириш жойи реконструкция қилинади ва пристан ҳамда тўлқин қайтаргичлар қурилади. Иккинчи босқич Измир-Кушадаси автомобил йўлидан Эфес портигача бўлган ҳудудни тарихий структурасига мос равишда қайта шакллантиришни ўз ичига олади. Канал қурилгач, сайёҳлар Эфесга нафақат қуруқлик, балки денгиз орқали келишлари мумкин бўлади.
Эфес 2015 йилда ЮНЕСКО Жаҳон меросининг бир қисмига айланган. Ҳар йил шаҳарга минглаб маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюради. Баъзилар бу ерга аниқ бир мақсадда – насронийлар учун бош зиёратгоҳлардан бири Биби Марям уйини зиёрат қилгани келади. Таъкидланишича, бу уйда бир вақтлар Исо пайғамбарнинг онаси Биби Марям яшаган.
Мавзуга оид
11:35 / 28.05.2025
Туркияда мураккаб вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёлга ёрдам берилди
17:01 / 24.05.2025
Туркияда «Султон Сулаймон» 1 йил 10 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
21:12 / 23.05.2025