Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда армия генералини Хитойга огоҳлантирувчи қўнғироқ учун қатл этишга чақириқ янгради
АҚШ вакиллар палатасига Республикачилар партиясидан номзод Ной Малжери мамлакат қуролли кучлари штаблари бошлиғи қўмитаси раиси, генерал Марк Миллини қатл этишга чақирди. Сиёсатчининг бундай кескин оҳангда гапиришига Миллининг хитойлик ҳарбийларга қўнғироқ қилиб, АҚШ Хитойга ҳужум қилмаслиги, агарда бу юз бергудек бўлса ҳам, бу ҳақда Пекинни хабардор қилишга ваъда бергани сабаб бўлган.
Невада штатидан номзод бўлган Малжери Veterans in Politics нашрига берган интервьюсида АҚШнинг бош генерали жиноятларини тергов қилиш учун конгресс комиссиясини чақиришга ҳожат йўқлигини айтган.
“У ҳарбий хизматдаги аскар ҳисобланади. Шунчаки ҳарбий трибунал чақиртиринг. Суд қоралаган сотқинларни нима қилишган? Уларни қатл этишган. Ҳали ҳам АҚШнинг бу борадаги қонуни бор. Агар ҳарбий трибунал уни айбдор деб топса, унда у осилиши керак”, деб айтган сиёсатчи.
Миллининг хитойлик ҳарбийларга қўнғироқ қилгани ҳақида The Washington Post’да нашр муҳаррири ёрдамчиси Боб Вудворд ва миллий сиёсий мухбир Роберт Костнинг китобидан чоп этилган парчалардан маълум бўлган. Уларда айтилишича, генерал Милли Хитой армияси генерали Ли Цзочэнга қўнғироқ қилиб, АҚШ Хитойга ҳужум қилмаслигини айтган, бироқ бу юз бергудек бўлса ҳам, у Пекинни огоҳлантиришга ваъда берган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025