Жаҳон | 16:25 / 28.12.2021
11112
1 дақиқада ўқилади

Дунёдаги дон захираларининг ярмидан кўпи Хитойда - ОАВ

Маълумот берилишича, Хитойдаги буғдой захиралари мамлакатга бир ярим йилга етади.

Фото: AP

Дунёдаги барча дон захираларининг ярмидан ортиғи Хитойга тўғри келади, деб ёзади NIKKEI Asia.

Нашрнинг қайд этишича, бу ҳолат дунёдаги нархларнинг кескин ўсиши ва қатор мамлакатларда очарчилик юз беришига олиб келган.

Маълумот берилишича, Хитойдаги буғдой захиралари мамлакатга бир ярим йилга етади.

АҚШ қишлоқ хўжалик вазирлигининг тахминига кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмига бориб Хитой дунёдаги маккажўхори захираларининг 69, гуруч захираларининг 60 ва буғдой захираларининг 51 фоизига эга бўлади.

Мавзуга оид