Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оқдарёдаги ошхонада газ баллони портлаши оқибатида куйган аёл вафот этди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида жойлашган ошхонада газ баллони портлаши оқибатида куйиш жароҳатини олган аёл вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz манбаси хабар берди.
Жорий йил 19 декабр куни Оқдарё туманида жойлашган ошхонада иккита газ баллони портлаган. Оқибатда ошхонанинг тахминан 40 метр квадрат майдони шифт қисми ва жиҳозлар ёнган. Бундан ташқари 10 киши турли даражада тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилганди.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, куйиш жароҳатларини олиб шифохонанинг жонлантириш бўлимида ётган аёл вафот этган.
Кейинчалик ошхонада суюлтирилган газ баллони яхши ёнсин деб чўғ устига қўйиб ёқилгани тахмин қилинганди.
Маълумот учун, Оқдарёдаги портлаш юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
17:41 / 22.02.2025
Самарқанд шаҳри ва бир неча туманлар чегаралари ўзгартирилади
16:11 / 06.02.2025
Самарқандда яна бир ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
11:32 / 10.07.2024
Самарқандда бошқарувни йўқотган Нексия-3 каналга қулаб оқиб кетди
10:53 / 29.01.2024