Ўзбекистон | 11:19 / 28.12.2021
1242
1 дақиқада ўқилади

Сирдарёда қизларни фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида Туркияга олиб кетаётган аёл ушланди

Сирдарё вилоятида икки нафар қизни фоҳишалик билан шуғулланиш мақсадида Туркияга олиб кетаётган аёл ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 24 декабрь куни Сирдарё вилояти ИИБ ТEҚКБ ҳамда ДХХ Сирдарё вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда 1978 йилда туғилган, оилали, Сайхунобод туманида яшовчи И.С. ўзининг танишлари бўлган 1984 йилда туғилган, Гулистон тумани, Деҳқонобод шаҳарчасида яшовчи К.М. ҳамда 1994 йилда туғилган, Сирдарё шаҳрида яшовчи Қ.Д.ни Туркияга фоҳишалик билан шуғулланишга олиб кетаётган вақтида «Сирдарё» ЙПХ масканида тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135 моддаси 2- қисми «б», «е» бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид