Тошкентда қалбаки долларга квартира сотиб олган шахслар ушланди
2021 йил 5 август куни фуқаро Ҳ.Т. ҳамда “Аброр” исмли шахслар фуқаро Ж.Р.нинг ишончига кириб, унга тегишли бўлган, Тошкент шаҳри, Марказ-5 мавзесида жойлашган хонадонни 40 минг АҚШ долларига сотиб олишини ваъда қилган.
ИИВ ЖҚББ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими хабарига кўра, улар 4 пачка 100 долларлик қалбаки купюраларни (39,6 минг АҚШ доллари қалбаки, 400 АҚШ доллари ҳақиқий) берган ҳолда хонадонни нотариал тартибда ўзининг номига расмийлаштириб олган.
Шу куни Ҳ.Т. жиноий шериги “Аброр” исмли шахс билан бирга Ж.Р.га берилган 496 дона қалбаки, 4 дона ҳақиқий 100 долларлик купюраларни ва хонадон ҳужжатларини эгаллаш мақсадида Р.Ж.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда тўппонча билан қуролланган ҳолда бостириб кирган ва уни уриб, қўрқитиб, бўғган ҳолда Ҳ.Т. томонидан берилган қалбаки пулларни ва уй ҳужжатларини беришни талаб қилиб, Р.Ж.га тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан номаълум шахс - “Аброр”га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди, 168-моддаси 4-қисми “а” банди, 176-моддаси 3-қисми “а” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Суриштирув ишлари давомида, 2021 йилнинг 17 ноябрь куни ИИВ ЖҚББ, ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир натижасида “Аброр” исмли шахс 1995 йилда туғилган, Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи фуқаро Х.А. экани аниқланиб, у Тошкент туманида жойлашган “Ғишт-Кўприк” божхона постида қўлга олинган ва ИИВ ВСҲга жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:37
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор — иқтисодиёт пойдевори, давлат таянчи
10:51
Тошкент аэропортида эшитиш қобилияти чекланган шахслар иш бошлади
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024