Ўзбекистон | 17:48 / 28.12.2021
2764
1 дақиқада ўқилади

Ховос тумани ҳокимининг тўрт нафар ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилди

Фото: iStock

Ховос тумани ҳокимининг тегишли фармойиши билан тўрт нафар ўринбосарига ҳайфсан интизомий жазоси берилган.

Туман ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Санжар Пўлатов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодирбек Абдуллаев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Бахтиёр Бердиёров ва туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тоҳир Шодиевга ҳайфсан интизомий жазо чоралари қўлланилган.

Қарорда келтирилишича ўринбосарларга ҳайфсан жазоси Президент, ҳукумат ва вилоят ҳокимлиги ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг бажарилишини ташкил қилиш, ҳужжатлар билан ишлаш, ижро интизомини назорат қилиш ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилаётган ишларда сусткашликка йўл қўйгани учун берилган.

Мавзуга оид