Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупцияга қарши курашиш юзасидан жамоатчилик фикри натижалари эълон қилинди
«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида жамоатчилик фикри» мавзусида телефон сўрови ўтказилди.
Фото: РБК
Аксилкоррупция агентлигининг маълум қилишича, сўровларда коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсати, агентлик фаолияти каби соҳага доир мавзулардан аҳолининг хабардорлик даражаси ўрганилган.
Қатнашчиларнинг асосий қисми, яъни 82,4 фоизи Ўзбекистонда коррупция, тамагирлик ва порахўрлик ўзлари учун ўткир муаммо ҳисобланишини айтган. Шунингдек, 36,2 фоиз респондентлар жамиятдаги коррупция, тамагирлик ва порахўрлик ҳамма жойда, 37,2 фоизи эса айрим соҳаларда тарқалганини таъкидлаган.

Деярли 70 фоиз иштирокчилар ОАВ томонидан Ўзбекистондаги коррупция, тамагирлик ва порахўрликка қарши курашиш етарли даражада ёритилаётганини таъкидлаган бўлса, 27 фоиздан ортиқ қатнашчилар буни рад қилган.
Аҳолининг коррупцион ҳолатлар ва унга қарши курашиш бўйича асосий маълумотлар манбаси Ўзбекистон телеканаллари ва интернет-ресурслар бўлиб қолмоқда.

42,7 фоиз иштирокчилар Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш етарли даражада муваффақиятли, деб ҳисоблаган бўлса, 31,6 фоизи бу муваффақият барча соҳада ҳам эмас, дея баҳолаган. 19,1 фоиз респондентлар эса Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашни кам самарали, дея баҳолаган.

Шунингдек, қатнашчиларнинг 20 фоизга яқини ўз ҳаётида коррупция, тамагирлик, порахўрлик билан боғлиқ вазиятга дуч келганини айтган бўлса, 79,6 фоизи буни рад қилди.
Мавзуга оид
23:54 / 13.03.2025
Индонезия президенти коррупционерлар учун қамоқхона қурилишини эълон қилди
13:20 / 13.03.2025
Бош прокуратурада жиноятчиликнинг олдини олиш масаласида идоралараро йиғилиш бўлиб ўтди
11:44 / 05.03.2025
Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги «коррупцияга қарши ички назорат» тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш топширилди
11:30 / 05.03.2025