Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВда Россия қуролли кучлари С-550 тизими билан қуроллана бошлагани маълум қилинди
Россия янги С-550 зенит-ракета мажмуасининг синовларини муваффақиятли ўтказган ва тизим жанговар навбатчиликка киришган. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига яқин манба ТАСС ахборот агентлигига хабар берди.

Фото: ТАСС
“С-550’нинг давлат синовлари муваффақиятли якунланди. Мажмуанинг биринчи бригадаси жанговар навбатчиликка киришган”, деб маълум қилган манба.
Унинг таъкидлашича, С-550 ракеталар ҳужумидан стратегик мудофаа тизимининг мутлақ янги мобил тизими бўлиб, дунёда муқобилларга эга эмас. У бир неча ўн минг километр баландликдаги фазовий қурилмалар, қитъалараро баллистик ракеталар жанговар блоклари, гипертовушли объектларни нишонга ура олади.
Манба шу тариқа паст баландликларга мўлжалланган “Панцирь” зенит ракета-замбарак мажмуалари, узоқ масофаларга мўлжалланган С-350, С-400, С-500 ва фазода қўллашга мўлжалланган С-550 зенит-ракета тизимларидан иборат ҳаво-ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими шакллантирилганини айтган.
Шу билан бирга, ТАСС С-550 борасидаги ахборотнинг расмий тасдиғини олмаган.
С-550 яратилгани ҳақида биринчи марта Россия мудофаа вазирлигининг 9 ноябрдаги селектор йиғилишида айтилган. Мудофаа вазири Сергей Шойгу Россия президенти Владимир Путин мудофаа вазирлиги ва мудофаа-саноат мажмуаси корхоналари раҳбарияти билан ўтказган йиғилишда С-550’ни қўшинларга етказилиши муҳим аҳамиятга эга бўлган қуроллар қаторида эслаб ўтган.
Мавзуга оид

08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди

17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради

14:54 / 12.05.2025
Россия ТИВ: Аввал Истанбулдаги музокаралар, кейин - сулҳ мавзуси

13:00 / 12.05.2025