Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда боласини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган қашқадарёлик аёлга ҳукм ўқилди
Сирдарёда 5 кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган аёлга ҳукм ўқилган. Бу ҳақда Олий суд раиси матбуот котиби хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 13 октябр куни Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда ТЭҚКБ Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Гулистон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи фуқаро Б.С. ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини харидор сифатида жалб қилинган шахсга 5 минг доллар эвазига сотган вақтда ушланган. Ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Тартиб бўйича, фуқаро Б.С. нинг чақалоғи Сирдарё вилоятидаги меҳрибонлик уйига топширилган.
Қайд этилишича, Б.С. қилмишидан пушаймонлигини, моддий томондан қийналиб қолганини, фарзандини ўстиришга имкони йўқлигини, шу учун сотишга мажбур бўлганини билдирган.
Суд барча ҳолатларни ўрганиб чиқиб, Б.С.га беш йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаган. Одам савдоси қурбони бўлган гўдак васийлик органларига топширилган.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
00:30 / 27.05.2025
Тошкентда 22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга олиб кетмоқчи бўлган аёл ушланди
21:16 / 26.05.2025
Халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонлик икки аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
22:52 / 20.05.2025