Сурхондарёда уй олиб беришини айтиб фуқаронинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида уй олиб беришини айтиб фуқаронинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 24 ноябр куни Шеробод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг Галагузар маҳалласида яшовчи Р.Рустам туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Р.Рустам аризасида 2019 йил 19 октабр куни Шеробод тумани Ҳўжги маҳалласида яшовчи Д.Дилдора унинг ишончига кириб, уй олиб беришини айтиб 72 миллион 314 минг сўм пулларини ўзлаштириб кетгани ҳақида ёзган.
Қайд этилишича, 2021 йил 14 декабр куни Д.Дилдорага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарёда арзон уй олиб беришини айтиб фуқаронинг пулини ўзлаштирган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Мавзуга оид
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024
Уч ҳудудда электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди
13:36 / 06.11.2024
Сурхондарёда Cobalt'нинг газ қувурига урилиши оқибатида авария ҳолати содир бўлди
20:01 / 01.11.2024