Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Москвадаги элчисини тайинлашни режалаштирмоқда
Забиҳулла Мужоҳид элчининг тайинланиш муддатини маълум қилмади.
«Толибон» ҳаракати Москвадаги элчисини тайинлашни мўлжалламоқда. Бу ҳақда ҳаракатнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
«Бизда амалдаги элчихоналар бўйича режа мавжуд, биз Москвадаги элчимизни тайинлашни режалаштиряпмиз, уни тайинлаймиз. Бу дипломатик қадам. Элчихона ва консулликлар дипломатик муносабатлар учун муҳим ва биз бу борада ҳамкорлик қиламиз»,— деди Мужоҳид.
У элчининг тайинланиш муддатини маълум қилмади.
Шунингдек, Мужоҳиднинг сўзларига кўра, «Толибон» Россиядан ҳаракат шакллантирган ҳукуматни тан олиш бўйича шартларни олмаган.
Ҳукуматнинг тан олиниши ишонч ва муносабатларни ривожлантиришга имкон беради, дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025