Жаҳон | 14:41 / 30.12.2021
62106
1 дақиқада ўқилади

2022 йилда юз бериши мумкин бўлган йирик қуролли тўқнашувлар маълум қилинди

Муаллифларнинг фикрича, Украина энг қайноқ нуқталардан бири бўлиб қолмоқда.

Фото: Getty Images

Foreign Policy келаси йили юз бериши мумкин бўлган 10 та энг йирик низони тахмин қилди

Муаллифларнинг фикрича, Украина энг қайноқ нуқталардан бири бўлиб қолмоқда.

«Путин Украинанинг альянсга қўшилиши ғоясини инкор этиб, НАТО билан муносабатларда янги чизиқ тортди. Россия НАТОнинг шарққа кенгайишининг олдини оладиган ва унинг фаолиятини чеклайдиган янгича тартибни таклиф қилмоқда», — дейилади мақолада.

Нашр шунингдек, Эфиопиядаги федерал марказ ва Тиграйдаги исёнчилар ўртасидаги низога эътибор қаратган.

Бундан ташқари, Афғонистон, Яман, Ҳаити ва Мянмада вазият кескинлашиши тахмин қилинмоқда.

Муаллифлар АҚШ ва Хитой, Исроил ва Фаластин ҳамда Эрон-АҚШ-Исроил муносабатлари кескинлашиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Нашр Африкада «Боко Ҳарам» ва «Аш-Шабоб» жангарилари фаоллашганидан хавотир билдирган.

Мавзуга оид