Ўзбекистон | 17:29 / 31.12.2021
28393
2 дақиқада ўқилади

Газ баллон кўтарган аёл, футбол ўйнаётган кўзи ожизлар ва «Дамасистон». Водийда олинган йил суратлари

Журналист доим ҳаракатда. Йил давомида янгилик, бирор воқеа, мурожаат ортидан турли жойларда бўлдик. Йўлда кўзимизга кўринган ноодатий ҳолатларни эса тарихга муҳрлашга ҳаракат қиламиз. Йил охирида водийдан олган суратларни кўздан кечириб, сараларидан фотожамланма тайёрлаб, сизга илиндик. Эътиборингизга Андижон, Наманган ва Фарғонада йил давомида тасвирга олинган фотосуратларни ҳавола этамиз.

«Бобур арена» стадиони. «Андижон» – «Сурхон» баҳсидаги мезбонлар урган голдан сўнг ёш мухлислар хурсандчилиги.
Наманган. Нанай қишлоғи аёллари сув ташигани кетишмоқда.
Ширмонбулоқда биринчи қўнғироқ.
Олтинкўл. Кўмакай қишлоғидаги гулчилар оиласи.
Наманган. Сносга тушган уйининг пештоқига президент суратини илган фуқаро.
Андижондаги «Дамасистон». Марказий деҳқон бозор атрофи.
 Балиқчи. Аёллар велосипед миниб тўйга кетмоқда.
Оилали аёлни зўрлаганликда айбланиб, туҳматга қолган беш эркак.
 10 нафар бола асраб олган Умаровлар оиласи.
Уч йил олдин танасидан 13та игна топилган бола.
 Уйчи йўлида велосипед минган оқсоқоллар.
Қувада куз.
Балиқчилик. Акмалжон Мирзаевнинг 10 килолик хонбалиқлари.
Асака. Махсус мактабнинг кўзи ожиз тарбияланувчилари футбол ўйнамоқда.
Олтинкўл. Оқтепа қишлоғида ғўзапоя тўплаётган оила.
Андижон. Ватан ҳимоячилари куни байрамида.
Жалақудуқ. Аёллар зовурдан сув ташимоқда.
Улуғнор туманидаги Фарғона водийси географик марказига қўйилган монумент.
Андижон вилояти ИИБ инспектори Барнохон Мирзаева ўқ отиш машқида.
Поп. 56-мактаб ўқувчиси жой торлигидан доска тагида ўтирибди.
Олтинкўл боғида типратиканлар.
 Сўх йўлининг очилиши.
Адирлар ичида Янги Андижон шаҳри қурилиши бошланди.
Андижон. Шаҳрихондаги 56-мактабда информатика дарси.
Марҳамат туманидаги эртаклардагидек қурилган кутубхона.
Бўстон туманидаги чорвачилик фермасида.
Хонободлик 10 нафар тенгдошини иш билан таъминлаган ҳунарманд қиз.
Андижон шаҳри. Газ баллон кўтарган аёллар.

Суратлар муаллифи: Элмурод Эрматов 

Мавзуга оид