«Савдони ошириш учун маҳсулот турини кенгайтириш эмас, балки уни оптималлаштириш зарур» - эксперт
Савдо бўйича консультант ва бизнес-тренер Акмал Насриддиновнинг таъкидлашича, корхонанинг маҳсулот ассортиментни кенгайтириш қарори чуқур таҳлил қилинмаса, бу омборда сотилмай қолаётган товарлар миқдорининг ошишидан бошқа нарсага хизмат қилмайди.
«Бир неча йил олдин бир гуруҳ ўзбек тадбиркорлари билан Германиядаги бир ташкилотга бордик. Бу ерда кийим илгичлар ишлаб чиқарилар экан. Ушбу кичкина завод дунёнинг нечадир фоиз меҳмонхоналарини илгак билан таъминларкан. Ўша ерда битта ўзбек тадбиркори заводнинг эгасига нима сабабдан асартиментни кенгайтиришмаётгани ҳақида савол берди. Немис тадбиркори эса маҳсулот турларини кенгайтиргани билан ҳозиргидан кўпроқ сота олишмаслиги ёки бу кўпроқ ишлаб чиқаришга ёрдам бермаслигини айтди. Лекин ўзбек тадбиркор маҳсулот хилларини кўпайтириш борасидаги ўз фикрида қатъий туриб олди ва уни ўзгартирмади.
Умумий таҳлил қилиб чиқадиган бўлсак, асартиментни кенгайтириш кўп ҳолларда савдонинг ўсишига олиб келмайди, бу фақат сизнинг омборингиз кенгайишига хизмат қилади. Сабаби маҳсулот турларини кўпайтириш керак эмас, аксинча уни оптималлаштириш керак. Яъни маҳсулот хилма-хиллигини сотиладиган товарлар билан кўпайтириш зарур, аммо кўп ҳолатларда бунга амал қилинмайди. А, B, C, X, Y, Z деган анализлар бор, ўша таҳлиллардан кўпчилик фойдаланмайди. Агар савдо ва маркетинг менежери яхши ишласа ва ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таҳлил қилинса, 200 ёки 500 хил турдаги маҳсулотларниям сотиш мумкин», дейди мутахассис.
Тавсия этамиз
АҚШ ва Хитой ўртасидаги божхона уруши: ким ютади?
Жаҳон | 12:46 / 17.04.2025
Япониядан Италиягача – пулли йўллар ҳақидаги таассуротлар
Жаҳон | 21:50 / 16.04.2025
Туркияга алдов йўли билан чақирилган вояга етмаган ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди
Жамият | 17:05 / 16.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
Мавзуга оид

20:30 / 23.07.2022
Ходимларига автомобил совға қиладиган тадбиркор

20:00 / 14.07.2022
Президент эътирофи, университет ва IT водий: Ўзбекистонда IT келажаги қандай бўлади?

20:10 / 21.05.2022
“Келажакда ўрнингизни биров эгалламаслиги учун ҳозир ҳаракат қилинг” — BTS компанияси асосчиси Беҳзод Жалолов

13:27 / 07.01.2022