Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар оммавий жанжал юзага келтирди
Россия пойтахти Москвада ўзбекистонлик ва қирғизистонлик муҳожирлар ўртасида оммавий жанжал юзага келган. Бу ҳақда ўз манбаларига асосланиб «Интерфакс» хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, уч нафар ўзбекистонлик ҳамда ўнлаб қирғизистонликлар Москвадаги Текстилшик тумани ҳудудидаги Грайвороновская кўчасида ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Оқибатда уч киши пичоқ зарбидан яраланган. Улардан бири Ўзбекистон фуқароси экани айтилмоқда.
Жанжал сабаб 10 киши қўлга олинган ва уларга нисбатан чет эл фуқаросининг Россияда бўлиш тартибини бузганлик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилган. Бундай айблов билан муҳожир 5 минг рубл жаримага тортилиши ёки мамлакатдан чиқариб юборилиши мумкин. Шунингдек, пичоқ билан танага оғир жароҳат етказганлар устидан жиноий иш очилган.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
07:41 / 10.05.2025
Москвада Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путиннинг учрашуви бўлиб ўтди
19:49 / 08.05.2025
Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди
14:35 / 08.05.2025