Ўзбекистон | 17:44 / 03.01.2022
13899
1 дақиқада ўқилади

Миллий рассомлик ва дизайн институтига янги ректор тайинланди

Вазир ўринбосари Миллий рассомлик ва дизайн институтига ректор бўлди.

Аббосжон Мирзораҳимов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори этиб тайинланди.

Аввалги ректор Нодирбек Сайфуллаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан ушбу лавозимдан озод қилинган. У институтга 2019 йил февралида раҳбар бўлганди.

Аббосжон Мирзораҳимов 1997—2001 йиллар Термиз давлат университети (бакалавр), 2001—2003 йиллар Ўзбекистон Миллий университети (магистр), 2006 йил Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти (аспирантура), 2011—2012 йилларда Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Тарих фанлари номзоди.

Аббосжон Мирзораҳимов Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Маданий-маърифий муассасалар, музейлар, ахборот ресурс марказлари бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. 2016 йил февралида Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари этиб тайинланганди.

Мавзуга оид