Ўзбекистон | 15:02 / 03.01.2022
10529
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон аҳоли сони ўсиши бўйича собиқ иттифоқ мамлакатлари орасида иккинчи ўринни эгаллади

Аҳоли сони ўсиши бўйича юқори бешликдан Марказий Осиё мамлакатлари ўрин олган: Тожикистон (76,6 фоиз), Ўзбекистон (63,4 фоиз), Туркманистон (59,2 фоиз) ва Қирғизистон (47,7 фоиз).

Фото: KUN.UZ

СССР тарқалиб кетганидан сўнг ўтган 30 йил давомида аҳоли сони ўсиши бўйича энг юқори кўрсаткич Тожикистонда қайд этилди, деб ёзади «Страна» нашри.

Маълумот берилишича, бу давр мобайнида Тожикистон аҳолиси 76,6 фоизга кўпайган.

Энг юқори тўртликдан Марказий Осиё мамлакатлари ўрин олган: Ўзбекистон (63,4 фоиз), Туркманистон (59,2 фоиз) ва Қирғизистон (47,7 фоиз).

Шунингдек, Озарбойжон (40 фоиз) ва Қозоғистонда (14 фоиз) ҳам аҳоли сони ўсиши кузатилган.

Энг кам туғилиш кўрсаткичлари Болтиқбўйи мамлакатларида қайд этилган. Ўтган давр мобайнида Латвияда аҳоли 28,3 фоизга, Литвада 24,5 фоизга камайган.

Улардан кейинги ўринларда Грузия (-23,2 фоиз), Украина (-20 фоиз), Арманистон (-15,5 фоиз), Эстония (-14,7 фоиз), Молдова (-12 фоиз), Беларусь (-7,8 фоиз) ва Россия (-2,9 фоиз) жойлашган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид