Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хусусий клиникаларга солиқлар бўйича имтиёзлар белгиланади
Хусусий тиббиётни янада ривожлантириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш режалаштирилган. Бу 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” лойиҳасида белгиланган.
Қайд этилишича, хусусий тиббиёт ташкилотларига солиқлар бўйича имтиёзлар белгиланади.
Янги нодавлат тиббиёт ташкилотларини ташкил этишда тавсиялар бериш ва ушбу йўналишда қўйилган талаблар халқаро стандартлардан келиб чиқиб енгиллаштирилади.
Ҳудудлардаги демографик ва касалланиш кўрсаткичларидан келиб чиқиб, зарур йўналишдаги хусусий тиббиёт ташкилотлари ташкил этилади ёки фаолият йўналишлари кенгайтирилади.
Тиббий фаолиятни юритишда бино ва иншоотларнинг ертўла қисмидан фойдаланиш ёки лаборатория ва диагностика бўлимлари фаолиятига қўйилган талабларни енгиллаштирган ҳолда, халқаро тажрибадан келиб чиқиб белгиланган техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжати янги таҳрирда ишлаб чиқилади.
Тиббий фаолият ихтисосликларини ташкил этишда моддий техник база ва тиббий асбоб-ускуналарга белгиланган энг кам талаблар соддалаштирилади.
Мавзуга оид
17:29 / 14.04.2025
“Бемор 12 соат қаровсиз қолган” – тележурналист Рамина Ягафарова ўлими бўйича икки шифокор жиноий жазога тортилди
12:07 / 08.04.2025
2,1 млрд сўмлик электрни ноқонуний ишлатган клиника аниқланди
17:32 / 30.11.2024
АҚШда эркак уни нотўғри даволаган клиникадан 412 млн доллар товон ундирадиган бўлди
16:40 / 08.10.2024