Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Туркманистон билан чегарада тўқнашув бўлгани ҳақидаги хабарни рад этди
Аввалроқ толиблар ва Туркманистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув бўлгани ҳақида хабар қилинганди.
"Толибон" ҳаракати Афғонистон-Туркманистон чегарасида қуролли тўқнашув юз бергани тўғрисидаги хабарни рад этди.
"Афғонистон ва Туркманистон чегарасида низо юз бергани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди", - деди Афғонистон ТИВ матбуот маркази раҳбари Абдул Қаҳҳор Балхий.
"Биз ва қўшни Туркманистон ўртасида муаммо йўқ ва биз дўст мамлакатлар ва дунёнинг барча мамлакатлари билан яхши ҳамда ижобий муносабатда бўлишни хоҳлаймиз", - деди у.
Аввалроқ Афғонистон ОАВ толиблар ва Туркманистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув бўлгани ҳақида хабар берганди.
Туркманистоннинг Кобулдаги элчихонаси ҳам бу хабарни рад этди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025