Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия ва Францияда коронавирус юқтириш ҳолатлари бўйича рекорд қайд этилди
Сешанба куни АҚШда бир суткада бир миллиондан ортиқ ҳолат аниқланганди.
Буюк Британия ва Францияда суткалик коронавирус юқтириш ҳолатлари аниқланиши бўйича рекорд кўрсаткич қайд этилди.
Буюк Британияда ўтган суткада 218 минг 724 кишида коронавирус аниқланди – бу пандемия бошланганидан буён максимум кўрсаткич ҳисобланади. Мамлакатдаги жами ҳолатлар сони 13,6 миллионга етди.
Францияда 24 соат ичида 271 минг 686 та ҳолат қайд этилди. Мамлакатда коронавирус юқтирганлар сони 10,5 миллиондан ошди.
Сешанба куни Жонс Ҳопкинс университети АҚШда бир суткада бир миллиондан ортиқ ҳолат аниқланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025