Ўзбекистон | 20:35 / 05.01.2022
37078
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон халқи муаммоларни мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъиятга эгалигига ишонамиз — Ўзбекистон ТИВ

Ўзбекистон Қозоғистондаги вазият ривожини диққат билан кузатиб бормоқда.

Владимир Третьяков / AP / Scanpix / LETA

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди.

«Қардош Қозоғистонда кечаётган сўнгги воқеалар Ўзбекистонда хавотир билан қабул қилиниб, ушбу мамлакатдаги вазият ривожи диққат билан кузатиб борилмоқда.

Ишончимиз комил, донишманд Қозоғистон халқи мамлакатда беқарорлик авж олишининг олдини олиш, зўравонлик ва инсонлар орасида қурбонлар юзага келишига йўл қўймасликнинг уддасидан чиқади.

Қозоғистон халқи ўзаро ҳамжиҳатликни сақлаш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни тиклаш ҳамда юзага келган муаммоларни ўзи мустақил ҳал қилиш учун етарли қатъият ва иродага эгалигига ишонамиз.

Ўзбекистон Қозоғистон халқи ва раҳбариятининг мамлакат барқарорлиги ҳамда равнақи, миллат фаровонлигини таъминлаш йўлида олиб бораётган саъй-ҳаракатларини чексиз қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлайди», дейилади Ўзбекистон томони баёнотида.

Мавзуга оид