Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқаронинг тилла тақинчоқларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқаронинг тилла тақинчоқларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 18 декабрь куни Денов туман ИИБ тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг Янгиҳаёт маҳалласида яшовчи, Б.Барно туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Б.Барнонинг аризасига кўра, 2021 йил феврал ойида, Денов тумани Жаматак маҳалласида яшовчи, Б.Имона унинг ишончига кириб тилла тақинчоқларини сотиб пулларни олиб келиб беришни ваъда қилиб, ундан 65 грамм тилла тақинчоқларини жами 35 миллион 750 минг сўм пулга ҳисоблаб олиб кетган. Сўнг тилла тақинчоқларини ва пулларни қайтармасдан, уларни ўзининг эҳтиёжига ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, 2021 йил 18 декабрь куни Б.Имонага нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид

20:07 / 22.04.2025
2025 йил биринчи чорагида 4,7 минг киши озодликдан маҳрум қилинди

20:03 / 30.01.2025
Тергов судялари: улар ким ва қандай ваколатларга эга?

12:05 / 06.01.2025
Бухорода 34 миллиардлик криптоактивларни айлантирган ўсмирга очилган жиноят иши тугатилди

08:38 / 18.12.2024