Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тўқаев телефон орқали мулоқот қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашди.
Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади, дейилади маълумотда.
Аввалроқ, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотининг Коллектив хавфсизлик кенгаши ташкилотга аъзо бўлган давлатда тартиб ўрнатиш учун Қозоғистонга тинчликпарвар контингент юборишга қарор қилганди.
5 январь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Қозоғистондаги тартибсизликларга сабабчи бўлган террорчи тўдалар «моҳиятан халқаро бўлиб, улар хорижда жиддий тайёргарликдан ўтгани, уларнинг Қозоғистонга ҳужумини эса тажовузкорлик ҳаракати сифатида кўриш мумкин ва керак»лигини айтганди.
Манғистау областида 2 январдан бери аҳоли суюлтирилган газ нархи оширилганига қарши норозилик митинглари ўтказмоқда. Норозилик намойишларига Қозоғистоннинг бошқа шаҳарлари аҳолиси ҳам қўшилган.
Мавзуга оид
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
19:30 / 10.02.2024