Жамият | 17:09 / 06.01.2022
633
2 дақиқада ўқилади

Сирдарёда тадбиркордан 10 миллион сўм талаб қилган бошқарув сервис мутахассиси ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида тадбиркордан 10 миллион сўм талаб қилган бошқарув сервис мутахассиси ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Сирдарё тумани бўлимлари томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда, “K.U.” бошқарув сервис корхонаси мутахассиси Ш.А. Гулистон шаҳар Янги ҳаёт маҳалласидаги кўп қаватли уйлар олдидаги умумий майдонни таъмирлаш ишларини назорат ўлчовидан ўтказишда аниқланган камчиликларни кўрсатмаслик ва бажарилган ишларни 45 миллион сўмга ошириб кўрсатиш эвазига “K.S.” МЧЖ иш бошқарувчиси Р.дан 10 миллион сўм талаб қилиб, шундан 5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид