Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канадада аҳолининг ёш қатлами орасида мия билан боғлиқ номаълум касаллик тарқалаётгани аниқланди
Касаллик биринчи марта икки йилча илгари қайд этилган. Шифокорлар ўтган вақт давомида унинг келиб чиқиш сабабини аниқлай олмаган.
Канаданинг ёш аҳолиси оғир неврологик касалликка чалина бошлади, дастлабки ҳолатлар Нью-Брансуик провинциясида аниқланди, деб ёзмоқда The Guardian нашри Vitalité соғлиқни сақлаш тармоғи ходимига асосланиб.
Нашр суҳбатдошининг сўзларига кўра, номаълум касаллик ақлий қобилиятнинг пасайишига олиб келади.
Жорий йил бошида номаълум касаллик кўпроқ қайд этилаётгани маълум бўлди.
Бу касалликка чалинган беморларда мушаклар қисқариши, вестибуляр аппарат фаолиятининг бузилиши, хотира билан боғлиқ муаммолар кузатилган. Экспертларнинг сўзларига кўра, оёқ ва қўлларда оғриқ пайдо бўлиши, галлюцинация, озиб кетиш ва уйқусизлик ҳам ушбу касаллик симптомлари бўлиши мумкин.
Соғлиқни сақлаш тармоғи ходимининг изоҳ беришича, шифохонага илгари соғлиги билан муаммо бўлмаган одамларнинг мурожаат қилиши кўпайган.
Мазкур касаллик билан боғлиқ расман қайд этилган ҳолатлар сони 48тага етган.
Нашр манбалари беморлар сони 150 нафарни ташкил этишини айтмоқда.
Мавзуга оид
12:35 / 28.05.2025
Трамп: Канада "Олтин гумбаз" ҳимоясини 61 млрд долларга олади
18:03 / 27.05.2025
Канада парламентининг янги спикери лавозим курсисига мажбуран ўтқазилди
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
00:45 / 22.05.2025