Си Жинпинг Хитой Қозоғистонда “рангли инқилоб амалга оширишга уринаётган ташқи кучлар”га қарши чиқишини айтди
ХХР раиси Хитой Қозоғистонни қўллаб-қувватлаш ва қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам бериш учун бор имкониятларини ишга солишга тайёрлигини билдирди.

Фото: Li Xiang/Xinhua via AP
Хитой Қозоғистонда тартибсизликлар уюштириш ва рангли инқилоб амалга оширишни мақсад қилган ташқи кучларга қатъиян қарши чиқади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Жинпинг Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга мурожаатида айтди.
"Хитой Қозоғистон барқарорлиги ва хавфсизлигига таҳдид соладиган, рангли инқилобга даъват қилаётган ҳар қандай ташқи кучларга қатъиян қарши", - дея Си Жинпингнинг сўзларидан иқтибос келтиради Хитой марказий телевидениеси.
У ўз мурожаатида Хитой икки мамлакат ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликка рахна солишга қаратилган ҳар қандай уринишларга қарши чиқишини таъкидлади.
Си Жинпингнинг сўзларига кўра, "аҳил қўшни ва ўзгармас стратегик ҳамкор бўлган Хитой Қозоғистонни қўллаб-қувватлаш ва қийинчиликларни енгиб ўтишда ёрдам бериш учун бор имкониятларини ишга солишга тайёр".
Аввалроқ, Ўзбекистон ва Туркия президентлари Қозоғистонда зўравонлик ҳамда вазият кескинлашувига йўл қўймаслик муҳимлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид

19:14 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди

19:45 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов

16:29 / 15.04.2025
Лавров давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги ҳуқуқини шартсиз қўлламаслигини айтди

17:19 / 11.04.2025