Ўзбекистон | 08:40 / 07.01.2022
7264
1 дақиқада ўқилади

Хорижга чиқиш биометрик паспортини Ягона портал орқали олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза юбориш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Фото: Kun.uz

Адлия вазирлиги хабарига кўра, хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун фуқаролар аризани ўз хоҳишига кўра қуйидагилардан бирига бериши мумкин: ИИВнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига келган ҳолда; давлат хизматлари марказларига келган ҳолда; Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали.

Ариза беришда сўровнома тўлдирилади, сўровномада хато маълумотлар кўрсатилганда ёки ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганида, камчиликларни бартараф этиш учун ариза берувчига 5 иш куни берилади, хатолар бартараф этилмаса сўровнома рад этилади.

Фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун 3 иш кунида давлат божини тўлайди.

Ариза берувчи аризаси қабул қилинганлиги ва фотосуратга тушиш ҳамда қўл бармоқ электрон изларини олиш учун келиш куни ҳақида 1 иш кунида хабардор қилинади.

Хорижга чиқиш биометрик паспорти 10 иш кунида берилади.

Мавзуга оид