11 ойда Қорақалпоғистондаги судлар 2,5 млрд сўмлик зарарни ундириш ҳақида қарор чиқарган
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси туманлараро судларида 2021 йилнинг 11 ойи давомида жами 16156 та иш кўрилиб, шундан 635 тасида прокурор иштироки таъминланган. Бу ҳақда Huquq газетаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, cуд буйруғи тартибида фуқароларнинг иш ҳақини ундириш ҳақида прокурорлар киритган аризалар кўрилиб, 25 кишининг 67 млн 94 минг сўм иш ҳақи ундириб берилган.
Бундан ташқари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судларга етказилган зарарни ундириш ҳақида киритилган 48 та даъво аризаси қаноатлантирилиши натижасида жами 2 млрд 539 млн 378 минг сўмлик зарарни жавобгарлардан ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган. Регресс тартибида 45 млн 412 минг сўмлик 13 та даъво аризаси қаноатлантирилди.
Хусусан, Тахиатош тумани прокурорининг туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи У.Ўтамуродовдан регресс тартибида 3 млн 109 минг 170 сўм ундириш ҳақидаги аризаси фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилган.
Қайд қилинган даврда жиноят ишлари бўйича судларга 18 та даъво аризаси киритилиб, барчаси қаноатлантирилган. Масалан, Р.Б. ва Б.Т. «Қизил китоб»га киритилган 11 та жайронни ноқонуний равишда овлаган. Оқибатда республикага 404 млн 250 минг сўмлик зарар етказган. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчилардан зарарни ундириш ҳақидаги прокурор даъво аризаси жиноят ишлари бўйича Қўнғирот тумани судининг ҳукми билан қаноатлантирилди ҳамда айбдорларга жазо берилиши таъминланди.
Бундан олдин 2021 йилда Қорақалпоғистонда 104 та коррупцион ҳолат аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
21:56 / 10.02.2024
Қорақалпоғистоннинг қатор туманлари вақтинча электрсиз қолди
12:51 / 07.02.2024
Умра хизматини кўрсатиш бўйича ноқонуний реклама тарқатган иккита фирмага чора кўрилди
23:35 / 24.01.2024
Беруний туманидаги автосалонда ёнғин содир бўлди
09:41 / 16.01.2024