Ўзбекистон | 08:32 / 08.01.2022
10778
1 дақиқада ўқилади

40 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган аёллар сони маълум қилинди

40 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган аёллар сони тўғрисида маълумот берилди. Давлат статистика қўмитаси тегишли хабар билан чиқди.

Қўмита маълумотларига кўра, 2021 йил ноябрь ойида Ўзбекистон Республикасида 738 нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аёллар фарзандли бўлишган.

Ҳудудлар кесимида 40 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган аёллар сони бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 89 нафар.

Кейинги ўринлардан Қашқадарё вилояти (86 нафар) ва Самарқанд вилояти (79 нафар) жой олган.

Шунингдек, 40 ва ундан юқори ёшда фарзандли бўлган аёллар сони қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:

  • Сурхондарё вилояти – 73 нафар;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 68 нафар;
  • Андижон вилояти – 51 нафар;
  • Тошкент вилояти – 51 нафар;
  • Наманган вилояти – 42 нафар;
  • Хоразм вилояти – 40 нафар;
  • Бухоро вилояти – 37 нафар;
  • Жиззах вилояти – 35 нафар;
  • Фарғона вилояти – 35 нафар;
  • Навоий вилояти – 27 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 25 нафар.

Мавзуга оид