Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда 25 сотих ерни 24 минг доллар эвазига фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ва кадастр ходими ушланди
Самарқанд вилояти ИИБ ва ДХХ ҳамкорлигида Жомбой туманида ер сотиш билан боғлиқ коррупцион ҳолатга чек қўйилган. Жомбой туманида ҳокимлик захирасидаги ерни 24 минг доллар эвазига фуқаронинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган фуқаро ҳамда кадастр ходими ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд тумани Қайнама маҳалласида яшовчи фуқаро вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У аризасида Жомбой тумани Қораки қишлоғида яшовчи Б.Н. шу қишлоқдаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 25 сотих ерни 23 АҚШ долларига сотишга келишиб, туман кадастр хизматида ишловчи Ж. исмли шахс орқали ерни туман кадастр бўлимидаги компьютер базасига унга тегишли эканлиги тўғрисида маълумот киритиб бериш учун, ариза муаллифидан 1000 АҚШ доллари ва жами 24.000 АҚШ доллари миқдорида пулларни талаб қилиб келаётганини маълум қилган.
Мазкур аризага асосан, 2022 йил 7 январь куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ Самарқанд вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Жомбой туманида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Б.Н. ва Кадастр агентлиги Давлат кадастрлар палатаси Жомбой туман филиалида ишловчи Ў.Ж.лар ариза муаллифидан 24.000 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025