Ўзбекистон | 16:20 / 08.01.2022
10620
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда «Cobalt» поезд билан тўқнашди

Хоразм вилояти, Хонқа тумани ҳудудидан ўтган темир йўл кесишмасида «Cobalt» русумли автомобиль ва тепловоз тўқнашди. Ҳайдовчи шифохонага ётқизилди. 

Фото: railway.uz

7 январ куни соат 18:18 да Хонқа тумани, Ёш куч маҳалласи ҳудудидан ўтган темир йўлда енгил автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берган.

Шу туманнинг Қирқёп қишлоғи, «Обод» маҳалласида яшовчи, 2001 йилда туғилган фуқаро Н.Х. «Cobalt» русумли автомобилида қўриқланмайдиган темир йўл кесишмасида тўхташ белгисига амал қилмасдан ҳаракатланган ва «Хива-Урганч-Тошкент» йўналишида ҳаракатланаётган йўловчи поезди билан тўқнашган. Оқибатда автомобиль ағдарилиб кетган, ҳайдовчи эса тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.

Шунингдек, тўқнашув оқибатида шикаст етган тепловозга қарийб 1 соат давомида техник хизмат кўрсатилган. Шундан сўнг поезд йўлини давом эттирган.

Ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан суриштирув ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид