Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙҲХББ изоҳ берди: 2022 йил 1 январдан бошлаб ЙҲХБда рўйхатдан ўтадиган автомобиллар учун йиғим ундирилмайди
Расмий изоҳга кўра, олди-сотди қилинган санадан қатъи назар, 2022 йил 1 январдан автомобилни давлат рўйхатидан ўтказишда йиғим ундирилмайди.
2022 йил 1 январдан кучга кирган «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун билан автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уловнинг ишлаб чиқарилган йили ва от кучига қараб ундириладиган йиғим бекор қилинди.
Бироқ шундан кейин ҳам фуқаролардан йиғим тўлаш талаб қилинган ҳолатлар учради.
Вазиятга ойдинлик киритиш учун ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати расмий изоҳ берди.
Унга кўра, автомобил олди-сотди шартномаси тузилган санадан қатъи назар, автомобилни ЙҲХБда давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2022 йил 1 январ ёки ундан кейин ташриф буюрилганда, йиғим ундирилмайди.
Аввалроқ, йиғим бекор қилинганига қарамай, автомобил сотиб олганлик учун ҳамон фуқаролардан йиғим тўлаш талаб этилаётган ҳолатлар маълум бўлганди.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025