Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи марказий девонга ишга ўтди
Миллий гвардия Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилиб, марказий девонда бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган. Бу ҳақда Миллий гвардия вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2022 йил 8 январдаги 3-сонли буйруғи билан Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи Л.Яхшиликов ўз лавозимидан озод этилиб, Миллий гвардия марказий девони Жамоат тартибини сақлашга кўмаклашиш ва Қўшинлар хизмати бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Қайд этилишича, шу муносабат билан бугун, 10 январ куни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида тантанали маросим ташкил этилган. Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони ўринбосари полковник С.Мамаюсупов ва вилоят ҳокимлиги ҳамда ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари иштирок этишган.

Тадбирда сўз олганлар полковник Л.Яхшиликовни муборакбод этиб, кейинги хизматларида ҳам самарали фаолият олиб боришида катта ишонч билдиришган.

Тадбир давомида 9 январ куни Наманган вилоятида бўлиб ўтган очиқ Халқаро турнирда совринли ўринларни қўлга киритган Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари кичик сержант М.Убайдуллаев, катта сержант Э.Ҳасанов, оддий аскар Д.Умарқуловга ғолиблик камарлари, диплом ва эсдалик совғалари топширилган.

Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025