Ўзбекистон | 11:47 / 10.01.2022
2127
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлган шахс ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбормоқчи бўлиб, улардан 3 500 доллар олган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2022 йил 7 январ куни фуқаро С. Самарқанд вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилган. У аризасида Самарқанд шаҳрида яшовчи Н.А. исмли шахс М. ва Ш.ни Туркияга фоҳишаликка юборишини айтиб, улардан 3 500 доллар пул сўраганини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Ариза юзасидан 2022 йил 8 январ куни Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари томонидан Тойлоқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда, Самарқанд шаҳар Шота Руставели кўчасида яшовчи Н.А. икки нафар қизни Туркияга фоҳишаликка юбориш учун келишилган 3 500 долларни олган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳужжатлаштирилган.

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тойлоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид