Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ургутлик эркак 50 грамм опий билан ушланди
Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда Ургут туманида яшовчи шахс ёнида 49,87 грамм опий гиёҳванд моддасини олиб кетаётганда ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 8 январ куни Тойлоқ тумани ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда туманнинг Чароғбон маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Самарқанд-Ургут автомобил йўлида, Ургут тумани Мирзабоғлон-Чеп маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро М.А.нинг ёни кўздан кечирилганда чўнтагидан 49,87 грамм опий гиёҳвандлик моддаси аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025