Ўзбекистон | 11:53 / 10.01.2022
1541
1 дақиқада ўқилади

Самарқанддаги маҳаллага янги ҳисоблаш ускуналари ўрнатилмагани учун бир йилдан буён газ берилмаётгани айтилди

Фото: Kun.uz

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд тумани Чакка маҳалласи аҳолиси бир йилдан буён газ таъминотисиз яшаб келаётгани ҳақида мурожаат тарқалган. Ушбу мурожаат юзасидан “Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали муносабат билдирди.

Муносабатда маълум қилинишича, Самарқанд тумани “Миришкор” МФЙга қарашли Чакка маҳалласида табиий газ таъминотини яхшилаш учун “Самарқандтумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган.

“Маҳаллани табиий газ билан таъминлаш учун мавжуд ички газ тармоқларидаги техник камчиликлар бартараф этилиши ва аҳоли хонадонларига замонавий электрон газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши талаб этилади. Мазкур ишлар амалга оширилгандан сўнг Чакка маҳалласининг табиий газ билан таъминланишини маълум қиламиз”, дейилади муносабатда.

Мавзуга оид