Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқарони Кореяга ишга юборишини айтиб 4 100 доллар олган шахсга жиноий иш қўзғатилди

Фото: Прокуратура департаменти
Сурхондарё вилояти Денов туманида фуқарони Кореяга ишга юборишини айтиб 4 100 доллар олган шахсга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Денов туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган. Текширувда, фуқаро Н.Н. фуқаролар У.М. ва И.М.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Кореяга ишга юбориш эвазига жами 4 100 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

15:28 / 19.05.2025
Сурхондарёда 11 нафар ўқитувчи 2 минг доллардан кўп маош олаётгани айтилди. Президент буни Британия билан таққослади

11:03 / 02.05.2025
Сурхондарёда ЙПХ ходимига куч ишлатган 3 киши ушланди

21:44 / 04.04.2025
“Гулзор қилиб қўйганди, энди у йўқ” – Сурхондарёда 200 туп дарахт йўқ қилингани айтилмоқда

16:33 / 12.03.2025