Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўлови энг кам ставкалари эълон қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимининг “Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун 2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари, ижара тўловини (ижара тўловининг таянч ставкасини) ҳисоблаб чиқиш тартиби ва қўлланадиган коэффициентлар, Тошкент шаҳрининг марказий қатнов кўчалари рўйхати тасдиқланади.
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги Бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш маркази Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси давлат мулкини ижарага бериш юзасидан давлат мулкини балансда сақловчи корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар билан аввал тузилган шартномаларни хатловдан ўтказиш, уларни ҳисобга қўйиш ва шартномаларни белгиланган тартибда қайта расмийлаштиришни таъминлайди.
Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун
2022 йилда қўлланиладиган ижара тўловининг энг кам ставкалари







