Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистонга 308 млн доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратади
Қўшма Штатлар шунингдек, COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 1 млн доза вакцина тақдим этади.
АҚШ Афғонистонга гуманитар ёрдам сифатида қўшимча 308 млн доллар ва коронавирусга қарши бир миллион доза вакцина ажратади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.
"Қўшма Штатлар Афғонистон халқига гуманитар ёрдам сифатида 308 млн доллардан ортиқ хайрия ажратилишини эълон қилади", - дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, АҚШ шунингдек, COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 1 млн доза вакцина тақдим этади.
Аввалроқ БМТ Афғонистонда қишда очликдан миллион бола нобуд бўлиши мумкинлигини билдирганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025