Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим ҳудудларда одам ДНКси экспертизаси йўлга қўйилади
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертизаси соҳасида экспертлик ишларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг Фарғона, Сурхондарё, Хоразм ҳудудий бўлимларида одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ва Самарқандда одам ДНКсига қўшимча равишда материаллар, ашёлар ва буюмлар криминалистик экспертизаси лабораториялари ташкил қилинади.
Адлия вазирлиги 2022 йил 1 июлгача Самарқанддаги, 2022 йил 1 декабргача Фарғонадаги, 2024 йил 1 сентябргача экспертиза бўлимларини халқаро стандартларга мос биноларга жойлаштиради.
Шунингдек, вазирлик 2022 йил 1 ноябргача Хоразмдаги экспертиза бўлимини зарур техникалар билан таъминлайди.
2023 йил 1 январгача суд экспертиза хулосалари халқаро тан олинишини таъминлаш учун суд-фонография ва ҳужжатлар криминалистик экспертизаси лабораториялари халқаро аккредитациядан ўтказилади.
Мавзуга оид
18:26 / 16.05.2025
Олимлар оғир бемор чақалоқ ҳаётини ДНК таҳрири орқали сақлаб қолди
13:47 / 28.04.2025
НҲҲ лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби белгиланди
12:46 / 29.03.2025
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича ягона тизим яратилади
00:46 / 10.11.2024