Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бедарак йўқолган таксичининг жасади машина юкхонасидан топилди. Қотилликда колониядан қочган 3 киши гумонланмоқда
Андижон-Тошкент йўналишида таксичилик қилган фуқаро Тошкентга йўловчи олиб кетиб, бедарак йўқолган. Унинг жасади Тошкентдаги автотураргоҳда турган Cobalt юкхонасидан топилди. Ҳозирда 3 нафар гумонланувчи қўлга олинган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов андижонлик таксичи Тошкент вилоятида ўлдириб кетилгани тўғрисида тарқалган хабар юзасидан муносабат билдириб, қотилликда гумонланувчилар қўлга олинганини маълум қилди.
8 январь куни Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи фуқаро О.Латипова туман ИИБга мурожаат қилиб, 7 январь куни уйдан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган 31 ёшли фарзанди М.Отахоновни топишда амалий ёрдам сўраган.
Маълумотларга кўра, М.Отахонов Cobalt автомашинасида Андижон—Тошкент йўналишида қатнаб, аҳолига пуллик транспорт хизмати кўрсатиб келган. У 7 январь куни соат 17:55 лар атрофида Шаҳрихон туманидаги автотураргоҳдан бир фуқародан 11 650 долларни Тошкент шаҳридаги танишига олиб бориб бериш учун олган ҳамда нотаниш бўлган 3 нафар йўловчи билан бирга ўз автомашинасида Тошкент шаҳри йўналишида кетиб, бедарак йўқолган.
М.Отахонов қотиллик қурбони бўлиши мумкинлиги инобатга олиниб, Шаҳрихон туман прокуратураси томонидан 9 январь куни Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган ва малакали тергов-тезкор ходимлардан иборат таркибда тузилган тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилган.
Тезкор қидирув тадбирлари натижасида М.Отахоновнинг мурдаси 9 январь куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги автотураргоҳда Cobalt автотранспорт воситасининг юкхонасидан қотиллик аломатлари билан топилган.

Жиноятни фош этишга қаратилган тезкор тадбирлар натижасида 3 нафар гумонланувчи Қўқон шаҳар ҳудудидан ушланган ва терговга жалб қилинган. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари Андижон вилояти прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ушбу шахслар Янги йил арафасида Оҳангаронда жойлашган манзил колониядан қочиб кетган.
Бундан олдинроқ Тошкент вилоятидаги жазони ижро этиш муассасаларидан қочган уч нафар маҳкум шу йил 4 январ куни Наманган-Тошкент йўналишидаги такси ҳайдовчисининг оёқ-қўлларини боғлаб, автомашина юкхонасига солиб, машинани Жиззахга ҳайдаб кетишгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:39 / 11.04.2025
Россияда такси иловаларида мигрант ҳайдовчини рад қилиш функцияси жорий қилиниши мумкин
18:19 / 07.04.2025
“Ҳар бирига минг доллар” – Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди
20:57 / 26.03.2025
Бош прокуратура Пискендаги колонияда асоссиз интизомий жазога тортилган маҳкум иши бўйича маълумот берди
12:17 / 26.03.2025