Ўзбекистон | 10:41 / 11.01.2022
1294
1 дақиқада ўқилади

Нукусда мебель цехи ишчиси ўз иш жойидан қарийб 180 млн сўм ўғирлади

Нукус шаҳрида 4 январь куни ўзи ишлаб турган корхонани ўмарган ходим қўлга олинган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, шу куни соат 03:30 атрофида Нукус шаҳрида туғилган Ж.О. ўғрилик қилиш мақсадида ўзи ишлайдиган мебель ишлаб чиқариш цехига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кирган. Офис сифатида фойдаланиладиган хонадаги темир сейфни бузиб, ичидаги 236 миллион сўмдан 179 миллион сўмини талон-торож қилган.

Фото: Тергов департаменти
Фото: Тергов департаменти

Ўтказилган тергов ҳаракатлари натижасида Ж.О. мебель цехига кириш дарвозасини қулфлайдиган темир илгични очиб киргани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Бир муддат олдин Тахтакўпирда 16 ёшли йигит сейфдан салкам 9 млн сўм пулни ўғирлаб кетганди.

Шуҳрат Саидаҳматов
Тайёрлаган Шуҳрат Саидаҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид