Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент Жиззах ва Гулистон шаҳарлари газ таъминотини модернизация қилиш лойиҳаларини маъқуллади
Президент Шавкат Мирзиёев 10 январь куни қурилиш, йўл инфратузилмасини яхшилаш ва табиий газ таъминотига оид лойиҳалар билан танишди.
Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, тақдимотда табиий газ етказиб бериш тизимида хусусий шерикликни жорий этишга доир таклифлар ҳам кўриб чиқилди.
“Бу тизимни модернизация қилиш жуда долзарб. Чунки юртимиздаги газ қувурларининг ярмидан кўпи – 45 минг километри ўттиз йилдан ортиқ ишлатилмоқда. Оқибатда йўқотишлар миқдори 20 фоиздан ошиб кетяпти”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бугунги кунда Жиззах шаҳар газ таъминоти тизимида 767 километр қувур, 6 та газ тақсимлаш станцияси, 1 минг 600 дан зиёд газ тақсимлаш пункти бор. Ушбу тизимни халқаро стандартлар асосида ва тўғридан-тўғри инвестициялар жалб қилиш орқали модернизация қилиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилган.
Техник устувор ечимлардан фойдаланиб амалга ошириладиган лойиҳа доирасида эски газ қувурлари олиб ташланиб, 1 минг 500 километрдан зиёд янги қувурлар тортилиши режалаштирилган. Шунингдек, газ тақсимлаш станциялари сони 6 тадан 2 тагача қисқартирилиб, 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтилади. Натижада ҳозирги ҳолатдаги 115 миллион куб метр йўқотишлар бартараф этилади.
Президент бу лойиҳанинг самарадорлигига алоҳида аҳамият қаратиб, уни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, бундай тизимни бир пайтнинг ўзида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида, кейинчалик бошқа ҳудудларда ҳам амалга ошириш вазифаси қўйилди.
“Бу ишлар газ тақсимлаш ва ҳисоб-китобни тартибга солиб, унинг халқимизга барқарор ва тўла етиб боришига хизмат қилади”, дея якунланади маълумот.
Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
13:37 / 07.05.2025
Европа комиссияси Россия газидан воз кечиш режасини тақдим этди
13:48 / 06.05.2025
Европа Иттифоқи 2027 йил охирида Россиядан барча газ импортини тақиқламоқчи
15:20 / 01.05.2025