S7 авиакомпанияси самолёти Урганч аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди
Россиянинг «Сибир» авиакомпаниясининг Москва – Қарши йўналишида SB-I3313 рейсини амалга ошираётган самолёти соат 01:42 да Урганч халқаро аэропортига фавқулодда қўнишни амалга оширди.

Фото: Kun.uz
Самолёт қўнишига сабаб йўловчилардан бири – Тожикистон фуқаросига шошилинч тиббий ёрдам зарур бўлгани. Дастлабки маълумотларга кўра, эркак кишида аппендицитга шубҳа қилинган. Экипаж самолётни энг яқин аэропортга қўндиришга қарор қилди.
Аэропортга қўнган самолёт йўловчиси тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва тиббий ёрдам кўрсатиш учун Урганч шаҳридаги тиббиёт муассасасига ётқизилган.
S7 авиакомпанияси самолёти маҳаллий вақт билан 02:31 да Қаршига учиб кетган.
Мавзуга оид

20:33 / 01.05.2025
Президент Урганч шаҳрида жамоат транспорти фаолияти билан танишди

14:50 / 01.05.2025
ТАТУ Урганч филиали Урганч давлат университетига қўшиб юборилади

14:19 / 01.05.2025
Урганч аэропорти Кореянинг Инчон аэропорти билан шерикликда бошқарилади

21:05 / 30.04.2025