Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тадбирлар пайтида ўзбекистонликлар ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин» — Қозоғистон элчиси
Kun.uz мухбири Дархон Сотиболдидан Қозоғистонда намойишларни уюштирганлар қаторида ўзбек миллатли фуқаролар ҳам борлиги айтилаётгани бўйича изоҳ сўради.
11 январ куни Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасида Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дархон Сотиболди иштирокида ушбу мамлакатда бўлиб ўтган норозилик намойишлари, унинг оқибатлари ва воқеаларнинг ОАВда ёритилиши юзасидан махсус пресс-брифинг ташкил қилинди.
Тадбир якунида Kun.uz мухбири Дархон Сотиболдидан Қозоғистонда намойишларни уюштирганлар қаторида ўзбек миллатли фуқаролар ҳам борлиги айтилаётгани бўйича изоҳ сўради.
Элчига кўра, Қозоғистондаги ноқонуний намойишларда иштирок этганлар орасида чет эл фуқаролари ҳам борлиги айтилган бўлса-да, ҳали уларнинг фуқаролиги бўйича аниқ маълумотлар йўқ.
«Ҳа, бу бўйича айтилдики, намойишларга чиққанлар орасида чет мамлакатлар фуқаролари ҳам бор. Лекин уларнинг айнан Ўзбекистон ёки Қозоғистон фуқаролари экани ҳақидаги маълумот бизда йўқ. Ҳозирги кунда текширув ишлари олиб бориляпти. Ҳамма ўрганиш тадбирлари тугагач барчаси аниқ бўлади.
Ҳали бу борада ишлар олиб бориляпти, барча тадбирлар тугаганидан кейин ҳаммаси ойдинлашади. Текширув тадбирлари пайтида қозоқ фуқаролари ҳам, ўзбек фуқаролари ҳам тўхтатиб текширилиши мумкин. Ноқонуний акцияга алоқаси бўлмаганлар қўйиб юборилади», – деди элчи.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025