Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Толиблар Тожикистон раҳбарининг КХШТ чегараларидаги террорчилар лагерлари ҳақидаги сўзларини рад этди
Қайд этилишича, "айрим шахслар халқаро ўйинчилар ва қўшни мамлакатларга ҳақиқатга мос келмайдиган ёлғон маълумотлар бермоқда".
"Толибон" ҳаракати Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг Афғонистон шимоли-шарқида, КХШТ мамлакатлари чегарасида террорчилар тайёрланадиган лагерлар мавжудлиги тўғрисидаги сўзларини рад этди. Бу ҳақда толиблар ҳукумати ахборот ва маданият вазири ўринбосари Билол Каримий маълум қилди.
"Биз Тожикистон президентининг Афғонистонда Тожикистон билан чегараларда бузғунчилик фаолияти олиб бориш учун қатор лагерлар ташкил этилгани тўғрисидаги сўзларини қатъиян рад этамиз. Афғонистон ислом амирлиги қўшни мамлакатларни чегараларимиз хавфсизлиги, бизнинг еримиздан ҳеч бир мамлакат, жумладан, Тожикистонга ҳеч нарса хавф солмаслигига ишонтиради", - деб таъкидлади у.
Каримийнинг қўшимча қилишича, "афғонистонлик айрим қочқинлар салбий ва бузғунчи қарашларга эга, айрим шахслар эса халқаро ўйинчилар ва қўшни мамлакатларга ҳақиқатга мос келмайдиган ёлғон маълумотлар бермоқда".
Душанба куни Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТ раҳбарлари онлайн-саммитида Афғонистон атрофида “хавфсизлик камари” яратишга чақирганди.
Раҳмоннинг сўзларига кўра, Тожикистон чегараларида КХШТ альянси чегараларига ҳужум қилишга тайёр турган олти мингга яқин жангари бор.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
17:37 / 17.05.2025
Тожикистонда Ҳажга ёзилганлар маблағларини ҳудудни ободонлаштириш учун сарфлади
17:55 / 14.05.2025
Тожикистонда ижтимоий тармоқларда «лайк» босганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинди
21:47 / 22.04.2025