Ўзбекистон | 22:52 / 12.01.2022
21662
1 дақиқада ўқилади

“Ичиб, ‘вообще дупел’ бўлиб қолибман” — тўхтатиш учун қурол қўлланган “Малибу” ҳайдовчиси

7 январ куни Тошкентда ички ишлар ходимлари йўл қоидаларини қўпол бузган “Малибу”ни тўхтатиш учун қурол қўллашига тўғри келганди. Ҳайдовчи А.А. UzReport TV'га берган интервюсида воқеадан олдин 4 кун Билдирсойда дам олиб, ароқ ва пиво ичиб, “ўчиб қолгани”ни айтди.

Маълум бўлишича, муқаддам бу ҳайдовчига нисбатан айнан транспорт бошқаруви бўйича икки марта жиноят иши очилган. У 2021 йилнинг ўзида йўл қоидаларини бузгани учун камида 7 марта жаримага тортилган.

А.А.га нисбатан ўша куннинг ўзида Юнусобод туман прокуратураси томонидан жиноят иши очилган. Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) асосида очилган иш бўйича тергов кетмоқда.

Унга 50 БҲМ (13,5 млн сўм)дан 3 йиллик қамоққача бўлган жазолар тайинланиши мумкин.

Мавзуга оид