Жаҳон | 21:09 / 12.01.2022
8643
1 дақиқада ўқилади

КХШТ котибияти қўшинлар Қозоғистондан 10 кун давомида олиб чиқиб кетилишини тасдиқлади

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТ бош котиби Станислав Зась билан учрашди. 

Фото: ТАСС

Қозоғистондан КХШТ қўшинларини олиб чиқиб кетиш 13 январда бошланади ва 10 кун ичида якунланади, деб маълум қилди КХШТ матбуот котиби Владимир Зайнетдинов.

"12 январ куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Нур-Султонда КХШТ бош котиби Станислав Засни қабул қилди. Қозоғистон раҳбари иттифоқчиларга тинчликпарварлик операцияси ўтказгани ва террорчилик ҳужуми шароитида кўмаклашгани учун миннатдорлик билдирди. Қозоғистон президенти КХШТ тинчликпарварлик миссияси якунланганини эълон қилди", - деди у.

Зайнетдиновнинг сўзларига кўра, Қозоғистондан КХШТ қўшинларини олиб чиқиб кетиш 13 январда бошланади ва 10 кун ичида ниҳоясига етади.

Қозоғистонда оммавий норозилик намойишлари тартибсизликларга айланиб кетганидан сўнг Тўқаев КХШТга тинчликпарвар кучлар киритилишини сўраб мурожаат қилганди. Маълумотларга кўра, Қозоғистонга 2030 нафар тинчликпарварлик кучлари хизматчилари ва 250 дона техника киритилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид