Ўзбекистон | 10:42 / 12.01.2022
4462
3 дақиқада ўқилади

Самарқанд вилоятида 2021 йилда коронавирусдан 271 киши вафот этгани, 233 та туғуруқ бўлгани маълум қилинди

2021 йилда Самарқанд вилоятида коронавирусдан 271 киши вафот этган, 233 та туғуруқ бўлган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Хуршид Очилов ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Суҳроб Зайниев иштирокида ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, Самарқанд вилоятида 2021 йил давомида аҳоли томонидан коронавирус юқтирганликда гумонланиб 18 606 та мурожаат бўлган. Улардан  16 013 нафари госпитализация қилинган. 

Шундан:

  • Ҳомиладорлар — 841 нафар;
  • Болалар — 126 нафар;
  • Бошқалар — 14 134 нафарни ташкил қилган.

Госпитализация қилинган беморларнинг 11 233 нафарида COVID, 3 868 нафар беморда пневмония ва бошқа касалликлар аниқланган.

Беморларга оғирлик даражасига кўра:

  • 964 нафари ўта оғир;
  • 3058 нафари оғир;
  • 11 991 нафари ўрта ва қониқарли аҳволда бўлган.

Даволанган беморлардан 271 нафари (1,6 фоиз) вафот этган. Коронавирусга чалинган 233 нафар ҳомиладор аёлнинг кўзи ёриган. Ҳозирги кунда 1 та 240 ўринли махсус шифохона фаолият олиб бормоқда.

Жами беморлар сони 164 нафар, бўш ўринлар сони 76 та.

Коронавирус касаллигини даволашга мўлжалланган шифохоналарда фаолият юритиш учун жами 6 071 нафар махсус сертификатга эга тиббиёт ходимлари тайёрланган (шифокорлар – 2074 нафар, ўрта тиббиёт ходимлари – 3577 нафар, кичик тиббиёт ходимлари – 420 нафар).

Беморларни даволаш ишларига жалб этиш учун 38 нафар врач, 158 нафар ҳамшира ва 38 нафар кичик тиббий ходимлар захираси шакллантирилган.

6 та 50 кублик кислород ишлаб чиқарувчи заводи бор (5 таси ССВ томонидан берилган, битта вилоят ҳокимлиги томонидан берилган).

3 та 3 тонна ҳажмли кислород сақлаш ва узатувчи мослама ҳамда 550 дона кислород баллонлари бор.

95 та CPAP, (“си-пап”), 105 та ўпкаларни сунъий вентиляция қилиш аппарати (ИВЛ), 175 та кислород концентратори, 56 та кардиомонитор, 3 та рентген-аппарати, 6 та биокимёвий анализатор, 6 та гематологик анализатор, 1 та КЩС аппаратлари тўла қувватда ишлатилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 4-сон оилавий поликлиника қошида 24 соат ишлайдиган COVID-поликлиника ташкил қилинган. Ушбу поликлиникада ПЗР таҳлили, рентгенография ўтказиш, СOVID BOX тарқатиш йўлга қўйилган.

Аниқланган беморларга шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда тиббий ёрдам кўрсатиш учун жами 304 та шундан 283 та умумтармоқ ва 21 та реанимацион тез тиббий ёрдам бригадалари фаолият олиб бормоқда.

Мавзуга оид